<?xml version="1.0" encoding="UTF-8"?><song><title>Худога шукур (анъанавий)</title>
<lyrics>[V1]
 Тонг саҳарда тургизган
 Ишларимни юргизган.
 Давру даврон сургизган
 Худога шукур дейман!

[V2]
 Ризқим ҳар куни тайин
 Шодлик берар кун сайин.
 Шаббода эсар майин
 Худога шукур дейман!

[V3]
 Қуёш кулиб сочар нур
 Қўлимдадир ажиб дур:
 &quot;Инжил, Таврот ва Забур&quot;
 Худога шукур дейман!

[V4]
 Оламга келди нажот,
 Одамга келди нажот.
 Масиҳда боқий ҳаёт
 Худога шукур дейман!

[V5]
 Юрагим тинч, хотиржам,
 Мен билан буюк Эгам!
 Солиҳман Масиҳда ман
 Худога шукур дейман!

[V6]
 Шу сабаб куйлар тилим,
 Саноларга бой дилим.
 Нажот топса гар элим
 Худога шукур дейман!</lyrics>
<author>Равшан Хизиров</author>
</song>